Линклар

Москвада пикет ташкилотчиси сўроқ қилинди


Москвада ўлдириб кетилган ҳуқуқ фаоли Наталия Эстемирова хотирасига бағишланган пикет ташкилотчиси милиция бўлимига чақиртирилган.

Москва шаҳар ички ишлар бошқармасининг изоҳ беришича, хотира тадбирига белгиланганидан икки баравар кўп одам йиғилган, шу боис пикет ташкилотчисига нисбатан протокол тузишга тўғри келган.

Айни пайтда "Эхо Москви" радиоси милиция Москвадаги пикет қатнашчиларини тарқатиб юборгани ва бир қанча одамни ҳибс этгани ҳақда хабар тарқатди.

Наталия Эстемирова хотирасига бағишланган тадбирлар Екатеринбургда ҳам бўлди.

Наталья Эстемирова шу ой ўрталарида Шимолий Кавказда номаълум кишилар томонидан ўғирлаб кетилган ва кейинчалик отиб ташланган эди.

50 ёшли Наталья Эстемирова Чеченистон ва Ингушетияда инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид юзлаб ҳолатларни ҳужжатлаштирган ва 2006 йилда отиб ўлдирилган россиялик таниқли журналист Анна Политковскаянинг яқин дўсти ва ҳамкори бўлган.
XS
SM
MD
LG