Линклар

logo-print

АҚШ Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Грузия сафари якунида Вашингтон Тбилисининг НАТОга аъзо бўлиш интилишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

- Биз Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш интилишини тушунамиз ва бу интилишини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Биз Грузияни НАТО аъзолиги меъёрларига мослаштириш йўлида биргаликдаги ишларни давом эттирамиз, деди Байден.

Пайшанба куни Грузия парламентида чиқиш қилган жаноб Байден Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги мавзусига ҳам тўхталиб, АҚШ Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олмайди, деди.

Шу куннинг ўзида АҚШ вице-президенти Грузия мухолифати вакиллари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Грузияда авторитаризм белгилари кузатилаётгани, мухолифат фаоллари ҳибс этилаётгани ҳамда матбуотга ҳукумат босимлари мавзуси кўтарилди.
XS
SM
MD
LG