Линклар

Бин Ладиннинг ўғли ҳалок бўлди


Америка матбуоти АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда, Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладиннинг ўғли Саъд бин Ладин ҳалок бўлгани ҳақда хабар қилди.

АҚШ Миллий жамоатчилик радиоси хабарига кўра, Усама бин Ладиннинг кенжа ўғли Покистондаги тоғли ҳудудларда амалга оширилган ракета ҳужумлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Айтилишича, Саъд бин Ладин Ал-Қоиданинг оддий жангариси бўлган, аммо у тармоқ раҳбарияти таркибига кирмаган.
XS
SM
MD
LG