Линклар

Туркияда "ҳизбчи"лар қўлга олинди


Туркия полицияси мамлакат бўйлаб 23 та вилоятда ўтказилган махсус амалиёт чоғида фаолияти таъқиқланган “Ҳизбут-Таҳрир”га алоқадорликда гумон қилинган салкам 200 кишини ҳибсга олди.

Анадўли ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, бугунги рейд давомида полиция ходимлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлар ва диний адабиётларни мусодара қилган.

“Ҳизбут-Таҳрир” ташкилоти фаолияти Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистонда ҳам таъқиқланган.

XS
SM
MD
LG