Линклар

Чўчқа гриппи тарқалиши кенгаймоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ўта хавфли H1N1 вируси шу кунгача жаҳоннинг 160та давлатида қайд этилиб, чўчқа гриппи номини олган ушбу вирусдан камида 800 киши нобуд бўлган.

Ташкилот қишга бориб вируснинг тарқалиши кенгайиши ва бошқа вируслар билан мутация бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ташкилот мутассадилари фикрича, чўчқа гриппига қарши илк вакцина бир неча ой ичида ишлаб чиқарилиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 июн куни жаҳонда чўчқа гриппи пандемиясини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG