Линклар

logo-print

Эрон Исроилни огоҳлантирди


Эрондаги нуфузли Инқилоб посбонлари корпуси раҳбари Муҳаммад Али Жафарий, агар расмий Тел-Авив Эрон ислом республикасига ҳужум қилгудек бўлса, Теҳрон бунга жавобан Исроилдаги ядровий иншоотларни нишонга олиши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирди.

Ал-Алам телевидениесига гапирган Али Жафарий Эрон ракеталари Исроил ҳудудигача учиб бориш имкониятига эга эканини таъкидлади.

Расмий Теҳрон жорий йилнинг май ойида узоқ масофага парвоз қиладиган янги ракеталарни муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилган.

Кузатувчиларнинг фикрича, синовдан ўтказилган янги ракеталар Исроил ҳудуди ва Форс кўрфазидаги АҚШ базаларигача учиб бориш имкониятига эга.
XS
SM
MD
LG