Линклар

Толиблар ҳукумат биноларига ҳужум қилди


Афғонистоннинг Ҳўст вилоятида Толибон жангарилари ҳукумат биноларига ҳужум уюштирди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Муҳаммад Зоҳир Азимийнинг айтишича, ҳужум давомида уч худкуш ўзини портлатиб юборган. Ҳозирча талафотлар тўғрисида маълумот ошкор қилинмади.

Кобулдан 150 км узоқликда жойлашган Ҳўст вилоятида АҚШ қўшинларининг базаси жойлашган.

Пайшанба куни ҳам жангарилар Гардез ва Жалолобод шаҳарларида худкуш ёрдамида ҳукумат биноларига ҳужум уюштирдилар. Оқибатда хавфсизлик кучларининг олти вакили ва саккиз жангари ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG