Линклар

logo-print

Машаий вице президентликдан воз кечди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод томонидан вице-президентликка тайинланган Исфандиёр Раҳим Машаий зиммасига юклатилган лавозимдан воз кечди.

Машаийнинг бу ҳақдаги баёноти Эрон ахборот агентликлари томонидан ўқиб эшиттирилди.

Кеча Эрон Олий руҳонийси президент Маҳмуд Аҳмадийнажодни ўз вице-президенти Раҳим Машаийни ишдан бўшатишга чақирган эди.

"Машаийнинг ушбу лавозимга тайинланиши президент тарафдорлари орасида келишмовчилик келтириб чиқариши мумкин", дея иқтибос келтирди Эрон ахборот агентликлари Олий руҳоний сўзларидан.

Якшанба куни Эрон президенти сифатида қасамёдга келтирилиши кутилаётган Аҳмадийнажод ўтган ҳафта Раҳим Машаийни ўзига вице- президент этиб тайинлаган эди.

Раҳим Машаий “Эрон Исроил халқининг дўстидир” қабилидаги баёноти туфайли мамлакатда кескин танқидга учраган эди.
XS
SM
MD
LG