Линклар

logo-print

Курдистон минтақасида сайловлар бўлиб ўтмоқда


Ироқ шимолидаги Курдистон мухтор округида президентлик ва маҳаллий парламентга сайловлар ўтказилмоқда.

Эрбил, Даҳук ва Сулаймония вилоятларида овоз бериш ҳуқуқига эга икки ярим миллионга яқин фуқаро рўйхатга олинган. Маҳаллий ахборот агентликлари сайловчиларнинг фаоллиги юқори даражада эканини хабар қилмоқдалар.

Президентликка беш номзод даъвогарлик қилмоқда ва амалдаги президент Масуд Барзанийнинг бу сайловдаги имкониятлари юқори баҳоланмоқда:

- Курдистон халқининг президент ва маҳаллий парламент аъзоларини сайлаётганини кузатишдан биз мамнунмиз. Ишончимиз комилки, бугунги сайловлар Бағдод билан мавжуд тафовутларни бартараф этишга, миллий бирдамлик, курд ва араблар, қолаверса, Ироқдаги бошқа этник гуруҳ вакиллари ўртасида қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деди сайлов участкаларидан бирида овоз берган Масуд Барзаний.

Маҳаллий парламентга ўтказилаётган сайловда эса Курдистон Демократик партияси ва Ватанпарвар иттифоқи коалициясининг яхши натижага эришиши кутилмоқда.

Сайлов натижалари келаси ҳафта давомида эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG