Линклар

Эронда авиаҳалокат рўй берди


Эроннинг Машҳад шаҳрида жума куни рўй берган авиаҳалокатда 16 киши нобуд бўлди.

Эрон ахборот агентликларига кўра, бортида 153 нафар йўловчи бўлган “Илюшин” русумдаги самолёт Машҳад аэропортида қўниш йўлакчасидан чиқиб кетган ва деворга бориб урилган.

Расмийларнинг билдиришича, фожеа қурбонларидан тўққиз нафари Қозоғистон фуқароси ва уч нафари Россия фуқаролари бўлган. Нобуд бўлганларнинг аксарини экипаж аъзолари ташкил этган.

15 июл куни ҳам Эроннинг Қазвин шаҳрига яқин ҳудудда йўловчи самолёт ҳалокатга учраган эди. Ушбу фожеада жами 168 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG