Линклар

Эрон мухолифати қурбон бўлганларни хотирламоқчи


Эрон мухолифати аъзолари нобуд бўлган ўз тарафдорлари хотирасини ёд этишни режаламоқда.

Эрон мухолифати раҳбарлари Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубий президент сайловидан кейин содир бўлган зўравонликлар пайтида ўлганлар хотирасини ёд этиш учун маросим ўтказилишига рухсат беришни сўраб Ички ишлар вазири Содиқ Маҳсули номига ариза ёзди.

12 июнда ўтказилган президент сайловидан кейин уюштирилган норозилик намойишида хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда камида 20 одам нобуд бўлган эди.

Мухолифат етакчилари хотира маросимида нутқ сўзланмаслиги, фақат Қуъон суралари тиловат қилинишини айтди. Бу маросим “мунгли кун”дан 40 кун кейин Теҳрондаги энг йирик Мосала масжидида ўтказиш мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG