Линклар

Афғонистонда фуқаролар нобуд бўлди


Афғонистоннинг Хўст шаҳрида худкуш кимсалар ҳужум уюштиргани оқибатда 11 фуқаро ва уч нафар полиция ходими яраланди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Замерий Башарий ҳужум уюштирганларнинг ҳаммаси ўлганини айтди.

Вазирлик маълумотига кўра, жангарилар Хўст вилоят суди, прокуратураси, ҳукумат меҳмонхонаси ва ҳарбий баракка ҳужум қилишга уринган.

20 август куни Афғонистонда президентлик сайлови ўтказилади. АҚШнинг минтақадаги махсус вакили Ричард Холбрук уруш бораётган пайтда сайлов ўтказиш “ниҳоятда қийин бўлиши” ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG