Линклар

Қотиллар қўлга олинди


Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош минтақада ўтган йил ўғирланган полшалик геологнинг бошини танасидан жудо қилган икки шахс қўлга олинди.

Покистон полицияси ушланганлардан бири Толибларга хайрихоҳ диний партиядан 2002 йилда парламентга аъзо этиб сайланган собиқ депутат Шох Абдуазиз эканини билдирди.

Терговчи Малик Тариқ Аван нефт ва газ заҳираси борлигини аниқлаш учун геология-разведка ишлари ўтказаётган Пётр Станзакнинг ўлдирилишида Шоҳ Абдулазиз масъул эканини иддао қилди. Аванга кўра, қўлга олинганлар қотилликка алоқадор эканлигини тан олган.
XS
SM
MD
LG