Линклар

Медведев НАТО Украинага муҳтож эмаслигини айтди


Россия президенти Дмитрий Медведев НАТО Грузия ва Украинани аъзо давлат сифатида қабул қилишга амалда тайёр эмаслигини айтди.

Телевидение орқали чиқиш қилган Медведев Грузия ўзининг “қатор муаммолари” билан НАТОга керак эмаслигини, айни пайтда Украина аҳолисининг аксари мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига қарши эканини айтди.

Ўтган ҳафта Грузия ва Украинага сафар қилган АҚШ вице президенти Жозеф Байден Қўшма Штатлар бу икки давлатнинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини айтган эди.
XS
SM
MD
LG