Линклар

logo-print

Ҳиндистон атом кемасига эга бўлди


Ҳиндистонда атом қуввати билан ишлайдиган биринчи сув ости кемаси фойдаланишга топширилди.

Россия кўмагида қурилгани ушбу сув ости кемасидан яна тўрттасини қуриб битказиш режаланган.

Мутахассисларга кўра, Хитойнинг минтақадаги стратегик манфаатларига қарши туриш учун Ҳиндистон ўз ҳарбий денгиз флотининг қудратини оширмоқда.

Беш минг 500 тонна оғирликдаги янги “Арихант” сув ости кемаси экипажи аъзолари 100 кишидан иборат бўлиб, у кўплаб торпедолар ва баллистик ракеталар учириш имкониятига эга экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG