Линклар

Истанбулда уйғурлар намойиш ўтказди


Истанбул шаҳридаги Хитой консулхонаси биноси олдида уйғурлар намойиш ўтказди.

Дўган ахборот агентлиги намойиш қилган видеолавҳада “Аллоҳу Акбар!” деб бақирган ўнлаб уйғур полициячилар тўсиғини ёриб ўтиб бинога яқинлашишга уринганлари тасвирланган.

Анатолия ахборот агентлиги хабарига кўра, норозилик намойиши қатнашчилари Хитой байроғини ёққан.

Шу ой бошида Шинжон Уйғур мухтор ўлкасида уйғурлар ва хитойлар ўртасида содир бўлган зўравонликлар оқибатида 200га яқин одам халок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG