Линклар

Толибонга босим кучайди


АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтоннинг айтишича, Афғонистонда "Толибон" ҳаракатига босим кескин кучайди.

NBC телеканалига берган интервьюси чоғида Давлат котиби Афғонистонга АҚШнинг қўшимча кучлари юборилишидан ташқари Покистон ҳам Афғонистон билан чегара ҳудудларида Толибларга қарши ҳаракатларини кучайтирган.

Толиблар Афғонистон вице-президентлигига номзод Муҳаммад Қосим Фаҳимга қарши кеча амалга оширилган суиқасд учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Фаҳимга зарар етмади, бироқ унинг тан соқчиси яраланди.

Муҳаммад Қосим Фаҳимнинг номзоди жорий президент Хамид Карзай билан биргаликда 20 август куни ўтказиладиган президент сайловига қўйилган.
XS
SM
MD
LG