Линклар

Бакиев расман ғолиб деб эълон қилинди


Қирғизистоннинг амалдаги президенти Қурмонбек Бакиев ўтган ҳафта мамлакатда ўтказилган президентлик сайловида расман ғолиб, деб эълон қилинди.

Қирғизистон МСК тарқатган маълумотга кўра, сайловчиларнинг қарийб 77 фоизи Бакиев учун овоз берган. Бакиевнинг асосий рақиби ҳисобланган Алмазбек Атамбаев эса 8 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Сайлов натижаларини тан олишдан бош тортаётган Қирғизистон мухолифати 29 июлдан бошлаб қайта сайлов ўтказиш талаби билан норозилик акцияси бошлаш ниятида.

ЕХҲТнинг кузатувчилар миссияси 23 июл куни Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови халқаро талабларга мос ўтмаганини танқид қилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти миссияси вакиллари эса Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Қирғизистондаги президентлик сайловларининг “шаффоф ва ҳалол” ўтказилганини билдирдилар.

XS
SM
MD
LG