Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири Исроилда


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Эрон ядровий дастури ва Яқин Шарқ тинчлик жараёнини муҳокама қилиш мақсадида Исроилга сафар қилди.

Исроил Мудофаа вазири Эхуд Барак билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг гапирган Роберт Гейтс АҚШ Теҳроннинг ядровий дастур юзасидан музокаралар бошлашга оид Вашингтон таклифига кузга қадар жавоб қайтаришига умид қилаётганини билдирди.

Эхуд Барак ўз навбатида Исроил ҳукумати Эрон ядровий дастури масаласида музокаралардан бошқа ҳеч қандай чоралар қўлламаслигини таъкидлади.

АҚШ ва Ғарб давлатлари Эронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айбламоқда. Теҳрон эса бу айбловларни инкор қилиб, ўз дастури тинчлик мақсадларига йўналтирилганини билдирган.

Айни пайтда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл ҳам минтақа бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.

Бугун Жорж Митчелл Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашди. АҚШ расмийси эндиликда Ғарбий соҳилга бориб Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашишни режалаган.




XS
SM
MD
LG