Линклар

Саудия фуқароси чўчқа гриппи қурбонига айланди


Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат фуқароси чўчқа гриппидан нобуд бўлганини эълон қилди.

Бу Саудия Арабистонида ўлим билан боғлиқ қайд этилаётган биринчи ҳолатдир.

Вазирликнинг айтишича, 30 ёшли мамлакат фуқароси шанба куни оламдан ўтган. Сўнги маълумотларга кўра, шу кунгача Саудия Арабистонида чўчқа гриппи билан боғлиқ 232 ҳолат расман қайд этилган.

Ўтган ҳафта Саудия Арабистонининг Соғлиқни сақлаш вазири чўчқа гриппи тарқалиши олдини олиш мақсадида жорий йил Ҳажга келишни режалаган ёш болалар ва сурункали касалликка чалинган қариялар сонини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
XS
SM
MD
LG