Линклар

Патриарх Кирилл Украинага борди


Москва ва Умумроссия патриархи Кирилл Украинага 10 кунлик сафар бошлади.

Рус православ черкови йўлбошчиси Кирилл бугун Киевда диний ибодат ўтказиб, қўшни давлатларни бирдамликка даъват қилди.

Патриарх Кирилл Украина сафарининг оддий зиёрат эканини билдирган бўлса-да, Украина православлари ушбу ташрифга ташвиш билан қарамоқдалар. Улар фикрича, Патриарх Кирилл ўз сафари давомида Россиянинг Украинадаги сиёсий ва диний таъсирини янада мустаҳкамлашни ўзига мақсад қилган.

Украина Православ черкови Москва ва Киев патриархатларига бўлинган. Москва патриархати Рус православ черковига бўйсунади, Киев патриархати эса мустақил тарзда фаолият юритади.

Патриархнинг Украина сафари арафасида Киевда миллатчилар ва Руc черкови тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
Рус православ черкови раҳбари Кирилл бугун Украина президенти Виктор Юшченко билан учрашишни режалаган.
XS
SM
MD
LG