Линклар

logo-print

Эркин микрофон


Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Озодликка тингловчи ва муштарийлардан бўлаëтган қўнғироқлар¸ йўлланаëтган SMS хабарлар асносидаги суҳбатларда яна турфа мавзулар¸ турфа мулоҳаза ва истаклар жамланди.

Илк суҳбатдошимиз Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида яшовчи Рамазон Абидовни шоир Юсуф Жуманинг кейинги тақдири қизиқтиради.

- Юсуф Жуманинг қишлоғиданмиз. Юсуф Жуманинг ҳаëти ҳақида яхшилаб гапириб берасизми? Қоракўлдан чиққан яхши йигит. Нима бўлаяпти ҳозир унга? Шу кишининг ҳаëти ҳақида Озодликдан эшитишни истаймиз, дейди Рамазон Абидов.

Яқинларининг айтишича¸ 2007 йили президент шаънини ҳақорат қилганлик ва бошқа қатор айблар билан ҳибсга олинган шоир Юсуф Жума шу кунларда Жаслиқ қамоқхонасининг махсус изоляторига ташланган ва унга нисбатан тана аъзоларини куйдириш¸ калтаклаш каби қийноқлар қўлланмоқда.

Куни-кеча Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини шоир Юсуф Жумани қийноққа солаëтганликда айблаб, унинг тезда озодликка чиқарилишини сўради.

Бизга қўнғироқ қилган навбатдаги суҳбатдошимиз Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманидан бўлиб, у кейинги пайтда аксар ўзбекистонликларни ташвишга солаётган пластик карточкалар мавзуини тилга олади.

Жарқўрғонлик суҳбатдош пластик карточкалар билан боғлиқ муаммоларнинг кўпайишида одамларнинг ўзини айблайди.

- Пластик карточкалар ҳақида ҳам¸ бўлаяпти мана шунақа камчиликлар. Ўша нарсалар Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ҳам ëритиб борилаяпти. Кейин халқнинг ўзида ҳуқуқий онг пастроқ. Керакли жойда ҳақини талаб қила олмайди. Обналичка ҳақида 15-20 фоиз қўйилаяпти деб¸ одамлар ўзининг ҳақини тўғри талаб қилсинчи¸ 15-20 фоиз қўймайди ўша савдо ходимлари. Қўрқиб қолишади. Чунки ўша билан махсус шуғулланадиган органлар бор. Халқ ўзи қандайдир нимада. Беринг шу 15-20 фоиз дейди. Одамларнинг ўзида ҳам салгина айб бор¸ дейди шарқўрғонлик суҳбатдошимиз.

Кейинги учала суҳбатдошимиз ҳам ўз юртидан ташқарида мардикорлик қилаётган ўзбеклар. Улардан бири ўзбекистонлик ўзбек, иккинчиси қирғизистонлик ўзбек, бошқа бири эса афғонистонлик ўзбек мардикори.

Уч ўзбекнинг, уч мардикорнинг ҳам дарди бир. Улар фикрича, мардикор ўз юртидан ташқарида барибир хор бўлади.

Самарқанд вилояти¸ Нарпай тумани¸ Ўзбекистон қишлоғида яшовчи Элнур устачилик билан шуғулланади. Элнурга кўра, у ўз шериклари билан ишлаб топган меҳнат ҳақларини ололмай сарсон бўлмоқда.

- Ўзимизнинг шу ердаги фирмаларда ишладик¸ аммо пулимизни ололмадик. Иш тамом бўлгандан кейин бояги фирманинг номи ўзгариб кетадимией¸ ë прораблар ўзгариб кетадимией. Шунақа бўлиб кетадида.

Озодлик: Қисқаси ишчиларни алдашади?

- Ҳа¸ алдашади. Ҳозир ўзимизнинг фирманинг Низом деган прораби бор. Икки йилдан бери ўша одамдан 2 миллион 200 минг сўм пулимизни ололганимиз йўқ. Қозоғистоннинг Чимкентида ҳам пулимизни ололмадик. Шундай қилиб юрибмизда. Бизлар уч киши эдик. Йўл пулимизга 200 доллар берди¸ қолганини бермади. Ўзи 1000 доллар эди¸ дейди Элнур.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлган Анвар ака ҳам Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мардикорлик қилаяпти. Анвар акага кўра, кейинги йилларда мардикорлар ўзбекларга нисбатан шаклланаётган салбий муносабатларнинг қурбони бўлишмоқда.

Анвар ака: Биз ҳам сарсон бўлиб Қирғизистондан келиб Қозоғистонда ишлаб юрибмиз. Беш-олти йилдан бери шу ерда ишлаймизда. Документ бўлса¸ яхши ишлайсиз¸ документ бўлмаса¸ қийинчилик бор. Оилани Оллоҳга омонат қилиб топшириб келиб ишлаяпмизда. Болалар бешта. Икки-уч ойда бир бориб турамиз. Бориш-келишда таможняда озгина қийналамиз.

Озодлик: Қирғиз-қозоқ таможнясидами?

Анвар ака: Номимиз ўзбеклиги учун¸ ўшлик бўлганлигимиз учун сўраб туришади.

Озодлик: Таможняда айнан ўзбеклигингиз учун қийнашадими?

Анвар ака: Водийликларни сал қийнайдида.

Озодлик: Нимага?

- Ким билади дейсиз. У ëғи бизга қоронғу. Шу қийнайдида¸ дейди Анвар ака.

Афғонистонлик ўзбек Раҳмиддин Мамадий эса бир неча йиллардан буён Эронда устачилик билан шуғулланади.

- Мен Эрондаман. Дарбадар юрибмиз. Ойига 200-300 жўнатиб тураман.

Озодлик: Доллардами?

- Ҳа. Зўрға етади.

Озодлик: Сизга ўхшаб мардикорлик қилиб юрган афғонистонлик ўзбеклар кўпми?

- Ҳа¸ кўп. Анча бор. Иш берувчилар сув ҳам бермай¸ нон ҳам бермай очдан ўлдиради. Ўзингизнинг мамлакатингиз бўлмагандан кейин қийин¸ дейди Раҳмиддин Мамадий.

Озодликка бўлаётган кундалик телефон қўнғироқларининг айримларинигина эътиборингизга ҳавола қилдик.

Марҳамат, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
XS
SM
MD
LG