Линклар

logo-print

“Афғонистон – келажакка йўл”


Афғон муаммосининг ечими¸ Милибанд фикрича¸ жангарилар ичидаги мурасога мойилалрини муросага тортишдир.

Афғон муаммосининг ечими¸ Милибанд фикрича¸ жангарилар ичидаги мурасога мойилалрини муросага тортишдир.

Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанднинг душанба куни НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида қилган маърузаси шундай номланди.

Ярим соат давом этган мазкур маърузани Британия дипломатлари раҳбари Ғарб жамоатчилигининг Афғонистонда толиблар ва Ал-Қоидага қарши бораëтган халқаро амалиëтларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаш билан бошлади.

Аммо¸ деди Милибанд¸ ғарбликлар бизнинг бу курашда ғалаба қозониш-қозонмаслик¸ қозонсак¸ бу ғалабага қандай эришмоқчи эканимизни билишни истайдилар.

Соғлом ақлга асосланган¸ дея мақталган маърузасида Лондон дипломатлари раҳбари Афғонистондаги жангари гуруҳ ва ташкилотлар тўқимасининг анчайин мураккаб эканини тилга олди.

- Турли одам турли сабабга кўра жангариликка тортилган. Бу сабабларнинг аксари эса¸ мафкуравийдан кўра кўпроқ амалийдир. Кўпчилик толиблар сафига кунига 10 долларлик ҳақ таклиф этилгани учун қўшилмоқда ва бу маҳаллий полиция маошидан анча кўпдир.

Кўкнори ўстирадиган деҳқон жангариларни кўкнориларини қириб битириш уринишларидан сақлаб қолаëтгани учун қўллайди. Наркотиклар контрабандаси билан шуғулланувчилар жангарилар ўзларига бехавотир йўлак очиб бергани учун уларни қўллайди. Қўмондонлардан айримлари толибон ғалаба қилиши мумкин¸ деган ҳадик билан олдиндан ўзига сиëсий замин яратишга уринмоқда.

Энг муҳими¸ оддий афғонлар¸ толибларнинг ҳокимиятга қайтишидан қаттиқ қўрқсалар-да¸ давлатнинг ўз хавфсизликларини таъминлаш қурбидан хавотирдалар ва шу боис¸ қалстис вазиятда эҳтиëткор бўлишга уринмоқдалар¸ деди Милибанд ўз маърузасида.

Тўқимаси бундай мураккаб бўлган жангарилик билан иш кўраркан¸ Милибанд фикрича¸ сайловлардан сўнг Афғонистонда шаклланажак янги ҳукумат жангариларнинг глобал кўламдаги жиҳодга қўшилмаган қисми билан муросага бориши лозим.

- Афғон ҳукумати жангарилар сафига амалий сабабларга кўра қўшилиб қолганларни ë уруш ë қочишдан бирини танлаш билан рўпарў қолдирмай¸ уларга маҳаллий шароитга мос самарали ташаббуслар ташлаши лозим.

Бунинг учун¸ ҳукумат жангариликни ташлаб¸ ўз ерига қайтиб деҳқончилик қилмоқчи бўлганлар ëхуд афғон хавфсизлик кучлари сафига қўшилмоқчи бўлганларга қонуний имкон яратиши керак¸ деди Британия Ташқи ишлар вазири душанба куни.

Милибанднинг бу нутқи арафасида Кобул ҳукумати шимол-ғарбий Бағдис вилоятида толибон кучлари билан ўт очишни тўхтатишга оид келишувга эришди. Бу эса¸ АҚШ¸ Британия ва Германия ҳарбийлари жангарилар макони бўлиб қолаëтган жанубий минтақаларда кескин амалиëтлар олиб бораëтган ҳозирги шароитда бу қабилдаги илк муросадир.

Милибанд ўз нутқида¸ жангариларни мағлуб қилиш учун Афғонистон ҳукумати ўз бошқарув услубини ҳам яхшилаши лозимлиги ҳам урғулади.

- Хавфсизлик кучлари билан бир қаторда афғонлар мамлакатнинг 34 вилоятида ҳалол губернаторлар бўлиши ва уларнинг ўз навбатида 364 районга ишончли раҳбар тайинлашини истайдилар. Маҳаллий ҳукуматларда ишончга лойиқ¸ ўз ишини биладиган¸ ҳалол ва Кобул томонидан ҳам сиëсий¸ ҳам молиявий ўиҳатдан қўлланадиган¸ қолаверса маҳаллий қабила тизимлари билан келишиб ишлашга лойиқ одамлар бўлмоғи даркор¸ деди Милибанд.

НАТО бош қароргоҳида қилган маърузасида Британия Ташқи ишлар вазири Афғонистон қўшниларини маъсулиятли ва шаффоф тарзда иш тутишга чақирди.
XS
SM
MD
LG