Линклар

logo-print

ЕИ Грузиядаги миссиясини узайтирди


ЕИ Грузиядаги кузатувчилар миссияси мандатини яна бир йилга узайтирди.

ЕИ ўтган йилнинг август ойида Москва ва Тбилиси ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Грузияга 246 кишилик кузатувчилар миссиясини юборган эди.

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Россия ва Грузия ҳукуматларини можароли ҳудуддаги барча ҳарбийларни уруш бошланмасдан аввал эгаллаб турган позицияларига қайтаришга чақирдилар.

ЕИ мулозимлари, шунингдек, халқаро кузатувчиларнинг айирмачилар ўлкалар Жанубий Осетия ва Абхазия ҳудудларига киришига рухсат берилишини талаб қилдилар.

Бугунги кунга келиб Грузияда биргина ЕИ кузатувчилари қолган. Бироқ ЕИ миссияси вакиллари айирмачи ўлкалар ҳудудига кира олмайдилар.
XS
SM
MD
LG