Линклар

logo-print

АҚШ -Хитой алоқалари ривожланмоқда


Президент Барак Обама АҚШнинг Хитой билан алоқалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим экани ва давлатлар ўртасидаги муносабатлар 21 аср йўналишини белгилаб беришини маълум қилди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги икки кунлик юқори даражадаги музокараларнинг бошланишида гапирган Барак Обама ядровий қуролларнинг тарқалиши олдини олишда ҳар иккала давлат манфаатлари муштарак эканини билдирди.

- Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишини олдини олиш ва Ислом республикасини халқаро мажбуриятларга содиқ қолишга чақириш борасидаги уринишларда бирлашишимиз лозим, деди Барак Обама.

Бундан ташқари Обама Хитой ҳукуматини иқлим ўзгариши ва глобал молиявий бўҳрон оқибатларини биргаликда бартараф этишга чақирди.

АҚШ президенти ўз нутқи якунида расмий Пекинни мамлакатдаги этник ва диний озчиликлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга ундади.
XS
SM
MD
LG