Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири Ироққа борди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Ироққа сафар бошлади.

Олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа борган Роберт Гейтс мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликий ва Мудофаа вазири Андел Қодир Яссим билан учрашади.

АҚШ расмийларининг билдиришича, Гейтс ўз сафари чоғида ироқлик сунний, шиа ва курдларни АҚШ қўшинлари 2011 йилда Ироқни тарк этгунга қадар мавжуд сиёсий келишмовчиликларни бартараф этишга ундайди.

Бундан ташқари Роберт Гейтснинг хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ироқ қўшинларига қурол-яроғ ва ҳарбий жиҳозлар етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

АҚШ Мудофаа вазири ўзининг икки кунлик сафари давомида яқинда маҳаллий сайловлар ўтказилган Курдистон мухтор вилоятига ҳам боришни режалаган.

XS
SM
MD
LG