Линклар

Патриарх сафари хавотирга сабаб бўлмоқда


Украина президенти Виктор Юшченко яна бир бор мустақил ва яхлит украин православ черкови бўлиши керак, деган фикрни билдирди.

Москва ва Умумроссия Патриархи Кирилл билан Киевда ўтказган учрашувидан сўнг Украина президенти украин православ черковлари ўртасида бўлиниш мавжудлигидан таассуф билдирди.

Патриарх Кириллнинг Украинага сафари 10 кунга мўлжалланган.

Украина православлари Патриарх Кириллнинг ушбу ташрифига ташвиш билан қарамоқдалар. Улар фикрича, Патриарх ўз сафари давомида Россиянинг Украинадаги сиёсий ва диний таъсирини янада мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
XS
SM
MD
LG