Линклар

logo-print

Митчелл Исроил Бош вазири билан учрашди


АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел бугун Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашди.

Бош вазирнинг матбуот котиби мазкур учрашув хусусий тарзда бўлиб ўтганини маълум қилди.

Душанба куни Митчел Рамаллоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди. Сўзлашув чоғида Митчелл Маҳмуд Аббосга Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги уй-жой қурилиши масаласини Исроил билан муҳокама қилишини билдирди.

Фаластин раҳбари ўз навбатида уй-жой қурилиши тўхтатилмаса, тинчлик музокаралари қайта бошланмаслигини таъкидлаган.

Жорж Митчел Фаластин ва Исроилга боришидан олдин Сурия ва Мисрга ташриф буюриб икки давлат раҳбарлари билан тинчлик музокаралари ва Исроил билан араб давлатлари муносабатини нормаллаштириш каби масалаларин муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG