Линклар

Ўзбек муҳожирларининг қотили ушланди


Новосибирск вилоятида олти нафар ўзбекистонликни ўлдирган шахслар қўлга олинди.

Новосибирск вилоят Ички ишлар бош бошқармасидан Сибиркрай.ру ахборот агентлигига маълум қилишларича, куни кеча Новосибирск шаҳрининг Малыгина кўчасидаги ахлатхонадан бўйнига пичоқ тортилган жасад топилган.

Орган ходимлари мазкур жиноятга алоқадорликда гумон қилинган икки шахсни қўлга олган. 1987 ва 1975 йилда туғилгани айтилаётган бу шахслар муқаддам судланган бўлиб тергов пайтида улар бир ой олдин ишлаш учун Новосибирск вилоятига келган олти нафар Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганларини тан олган.

Ахборот агентлиги хабарига кўра, 27 июл куни терговчилар ахлатхонадаги қотиллар кўрсатган жойдан тўрт одамнинг ярим ириган жасадларини топган. Ҳозирда яна икки ўзбекистонликнинг жасадлари қидирилмоқда. Тергов жараёни ҳам давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG