Линклар

АҚШ Эронни огоҳлантирди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс¸ агар Эрон ўз ядровий дастури борасида мулоқот бошлаш таклифини рад этса¸ Теҳронга нисбатан қатъий санкциялар жорий этилишидан огоҳлантирди.

Иордания сафари чоғида сўзлаган Роберт Гейтс¸ агар мулоқот бошлаш уринишлари самара бермаса¸ АҚШ Эронга нисбатан қўшимча санкциялар қўллашда босим ўтказишга тайёр эканини билдирди.

-Бундай вазиятда Вашингтон Эронга қарши қатъий позицияда бўлиш ташаббусининг халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланишига ҳаракат қилади, дея қўшимча қилди Роберт Гейтс.

Душанба куни АҚШ президенти Барак Обама БМТ Хавфсизлик кенгашиниг доимий аъзоси бўлган Хитойни Эрон ядровий дастури хусусида юзага келган муаммони ҳал қилишда АҚШ билан бирга ишлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG