Линклар

Раҳмон огоҳлантирди


Президент Раҳмонга кўра¸ озиқ-овқат заҳираси бўлмаган оилалар яқин келажакда қозонни сувга ташлаб қўйишга мажбур бўлишлари мумкин.

Президент Раҳмонга кўра¸ озиқ-овқат заҳираси бўлмаган оилалар яқин келажакда қозонни сувга ташлаб қўйишга мажбур бўлишлари мумкин.

Тожикистон президенти халққа мурожаат қилиб, дунë бўйлаб давом этаëтган иқтисодий бўҳрон муносабати билан ҳар бир оилани икки йиллик озиқ-овқатини жамлашга чақирди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 27 июл куни ўтган ҳукумат мажлисида Тожикистон аҳолисига мурожаат қилиб, республика ҳукуматининг инқироз оқибатларини юмшатишга қаратилган қатор тадбирларни амалга оширётганини айтди.

- Мен бу ҳақда ўтган йили ҳам гапириб, мамлакат аҳолиси икки йиллик озиқ-овқат заҳираларини жамлашлари кераклигини уқтирган эдим.

Биринчи навбатда¸ ердан оқилона фойдаланиб, икки ва ундан кўпроқ марта ҳосил олиш кераклигини алоҳида таъкидлаган эдим.

Жаҳонда давом этаётган иқтисодий инқироз, республикада содир бўлган табиий офатлар мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказди.

Мутахассисларнинг башорат қилишларича, бу нохуш жараён ҳали давом этади. Шунинг учун республика аҳолисига мурожаат қиларканман, ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланишга чақираман.

Бизга ҳеч ким ёрдам бермайди, биз ўз имкониятларимизга таянмоғимиз лозим, деди Имомали Раҳмон.

Тожикистон президентининг бу мурожаати мамлакат аҳолиси бошига оғир кунлар келишидан даракми?

Тожикистон Савдо ва иқтисодий тараққиёт вазирлиги республика ҳукумати амалга ошираётган тадбирлар мамлакатни озиқ-овқат бўҳронидан сақлаб қолишига шубҳа қилмайди.

Вазирлик масъулларига кўра, 2008 йилда республиканинг ўзида бир миллион тоннага яқин дон маҳсулотлари етиштирилган. Мамлакатга хориждан 500 минг тонна ун ва 250 минг тонна буғдой олиб келинган.

Агар мана шу заҳиралар қўшиб ҳисобланса, ғамланган маҳсулотлар истеъмол талабини 130% га қоплайди. Бу расмий маълумотлар.

Бироқ мутахассисларнинг айтишларича, биргина ғалла маҳсулотлари билан мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб бўлмайди ва расмийларнинг мазкур маълумотларига ишониш ҳам қийин.

- Мамлакат Савдо ва иқтисодий тараққиёт вазирлиги маълумотлари ҳақиқатдан йироқ. Чунки 2008 йилда республикада ғалла ва бошқа маҳсулотлар 13 фоизга кам етиштирилган.

Бу оддий қўшиб ёзишдан бошқа нарса эмас. Тожикистон аграр республика бўлишига қарамай, ғалла, мева-сабзавотдан тортиб сут маҳсулотларигача бўлган маҳсулотларининг 70 фоизигача четдан олиб келинмоқда, дейди иқтисод фанлари номзоди Наргиз Ҳасанова.

Сўғдликларнинг айтишларича, шўролар даврида Сўғдда етиштирилган мева-сабзавот Ўзбекистон ва Қирғизистондан ташқари Россияга ҳам олиб бориб сотиларди. Ҳозир эса бунинг акси бўлаётир.

Жаббор Расулов туманида истиқомат қилувчи Жамолиддин Саидовнинг айтишича, ҳудудда деҳқончилик билан шуғулланиш йил сайин фойда ўрнига зиён келтирадиган соҳага айланиб бораяпти. Шунинг учун ҳам деҳқонлар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришдан воз кечмоқдалар.

-Кейинги пайтларда жумҳуриятимизда қишлоқ хўжалиК маҳсулотларини етиштириш борган сайин қийинлашмоқда. Бора-бора бу нарса қишлоқ хўжалигининг йўқ бўлишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Нимага? Чунки деҳқон ўз вақтида ўғит, ёнилғи-мойлаш материалларини тополмайди, эҳтиёт қисмлар йуқ, техника, суғориш учун сув етишмайди.

Мана шу нарсалар бўлмагандан кейин дехқон нима қилсин? Оқибатда дехқонлар ерни ташлаб, бошқа жумҳуриятларга мардикорликка кетишга мажбур бўлмоқда, дейди Жамолиддин Саидов.
XS
SM
MD
LG