Линклар

logo-print

Минтақа ҳарбийлари Хитойга сафар қилди


Хитой армияси Марказий штаб раҳбари Чэн Бинде 27 июл куни Пекинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги расмийлари билан учрашди.

Маълум бўлишича, Марказий Осиё ҳарбий қўмондонлари яқинда Хитой ва Россия ҳарбийларининг беш кунлик “Тинчлик миссияси-2009” деб номланган ҳарбий машқларида кузатувчи сифатида иштирок этганлар.

“Синхуа” агентлигининг билдиришича, Марказий Осиё қўмондонлари билан учрашувда Чэн Бинде Хитой ҳукумати ШҲТ доирасида мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилишга катта эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидлаган. Хитой расмийси, шунингдек, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилишдаги ШҲТ ролини юқори баҳолаган.

Марказий Осиё қўмондонлари ўз навбатида Хитой армияси билан ҳамкорликни кучайтиришга ва ШҲТга аъзо давлатлар қўшинлари ўртасидаги ҳамфикрликни мустаҳкамлашга умид билдирдилар, дейилади “Синхуа” агентлиги хабарида.
XS
SM
MD
LG