Линклар

Эронда қамоқхона ёпиладиган бўлди


Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи Теҳрондаги норозилик намойишлари чоғида қўлга олинган фуқаролар ушлаб турилгани тахмин қилинаётган қамоқхонани ёпиш тўғрисида буйруқ берди.

Эрон матбуоти парламент депутати Козим Жалолийнинг “маҳбуслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятлари йўқлиги туфайли, Каҳризок қамоқхонасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди” деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Эрон расмийларига кўра, ҳозирги кунда 300га яқин намойишчи ҳануз ҳибсда сақланмоқда. Мухолифат эса президентлик сайловига қарши Теҳронда ўтказилган намойишлар чоғида қўлга олинган барча фуқароларни зудлик билан озод этишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG