Линклар

logo-print

Митчел Нетаняҳу билан учрашди


АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел бугун Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашди.

Учрашувда Исроил-Фаластин тинчлик жараёни ва Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги қурилиш ишларини тўхтатиш масаласи муҳокама қилинди.

Жорж Митчел Бош вазир Нетаняҳу билан учрашувда мазкур масалаларда ижобий натижага эришилганини маълум қилди.

АҚШ расмийси Фаластин ва Исроилга боришидан олдин Сурия ва Мисрга ташриф буюриб икки давлат раҳбарлари билан тинчлик музокаралари ва Исроил билан араб давлатлари муносабатини нормаллаштириш каби масалаларин муҳокама қилди.

Айни пайтда президент Барак Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жеймс Жонс бугун Исроилга сафар бошлайди.
XS
SM
MD
LG