Линклар

Хитой - АҚШ сўзлашувлари якунланди


- Хитой ҳам АҚШ каби Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига қарши, - деб баёнот берди Давлат котиби Хиллари Клинтон.

Вашингтонда, Стратегик ва иқтисодий мулоқот доирасида ўтказилган икки кунлик АҚШ-Хитой сўзлашувларидан сўнг қилган чиқиши чоғида, Клинтон Эрон ядровий дастури юзасидан Вашингтон ташвишларига Пекиннинг шерик эканлигидан мамнунлигини билдирди.

АҚШ молия вазири Тимоти Гейтнерга кўра, Хитой товар ва хизматларга бўлган ички талабини кучайтиришга ҳамда жаҳон иқтисодиётини жонлантириш йўлида АҚШ билан ҳамкорликда чоралар кўришга ваъда берган.

Вашингтон ва Пекин вакиллари глобал иқлим исишига қарши ва энергетика ва экология соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни имзолаган.
XS
SM
MD
LG