Линклар

Молдовада парламент сайлови ўтказилмоқда


Бугун Молдовада такрорий, муддатидан олдин парламент сайлови бўлиб ўтади.

Молдовалик сайловчилар ё Россия билан стратегик ҳамкорлик тарафдори бўлган Коммунистик партия учун ёки Ғарб билан яқинроқ алоқалар ўрнатиш тарафдорлари бўлган мухолифатдаги либерал партиялар учун овоз беришлари мумкин.

Молдовада сўнгги парламент сайлови 3 ярим ой муқаддам – 5 апрел куни бўлиб ўтган ва унда парламентдаги кўпчилик ўринни коммунистлар эгаллаган эди.

Бироқ коммунистларнинг ўз сафидан президент сайлаб олиши учун битта овоз етмади ва масала кун тартибига такроран қўйилганида ҳам ҳал бўлмади.

Шундан сўнг, Конституцияга биноан мамлакат президенти муддатидан олдин парламент сайлови ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Апрелда бўлиб ўтган сайлов натижалари эълон қилинганидан Молдова пойтахтида тартибсизликлар бўлиб ўтган, сайлов натижалари сохталаштирилган деган иддао билан мухолифатдаги партиялар тарафдорлари парламент биноси ва президент идорасини босиб олиб, давлат тўнтариши юз беришига бир баҳя қолган эди.
XS
SM
MD
LG