Линклар

logo-print

Эрон мухолифатига маросим ўтказишга рухсат берилмади


Эрон маъмурлари мухолифатга июн ойида ўтказилган президент сайлови натижаларидан норози бўлганларнинг намойишлари пайтида полиция билан тўқнашув чоғида ҳалок бўлганларни хотирлаш маросимини ўтказишга рухсат бермади.

Эрон Ички ишлар вазирлиги мухолифатнинг аризасига рад жавоби берар экан, "кўпчилик иродасини ҳурмат қилмайдиган қонунбузарларга" ҳеч қандай тадбир ўтказишга рухсат берилмайди, деб баёнот берди.

Хотира маросимини ўтказишни сўраб Эрон ҳукуматига президентликка экс-номзодлар – Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Қаррубийлар мурожаат қилган эди.

Сайловдан кейинги норозилик намойишларида шу икки сиёсатчининг тарафдорлари қатнашган эди.

Намойишчилар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувлар чоғида, расмий маълумотларга қараганда, 20га яқин киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG