Линклар

logo-print

Гонгадзенинг бош чаноғи топилди


Украина ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 2000 йили ўлдирилган журналист Георгий Гонгадзеники бўлиши мумкин, деб тахмин қилинаётган бош чаноғи парчасини топдилар.

Чаноқ парчаси Украина ички ишлар вазирлигининг собиқ юқори лавозимли ходими Алексей Пукач кўрсатган жойдан топилди.

Топилма тўғрисидаги хабарни Украина бош прокуратураси матбуот котиби тасдиқлади.

Журналист Гонгадзенинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинаётган Алексей Пукач узоқ вақт қидирувда эди. Яқинда у Украинанинг Житомир вилоятида қўлга олинган ва шу кунда у ҳибсда сақланмоқда.

Журналист Георгий Гонгадзе 2000 йилнинг 16 сентябрида бедарак йўқолган ва кўп ўтмай унинг бошсиз танаси топилган эди.

Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари журналистнинг ўлимига алоқадор, деб собиқ президент Леонид Кучмани ҳам айблаб келади. Кучма бу айбловларни рад этган.
XS
SM
MD
LG