Линклар

Бишкекда норозилар ҳибс қилинмоқда


Қирғизистон матбуоти тарқатган хабарга кўра, Бишкекда ўтказилиши режаланган мухолифат митингига келаётган норозилар милиция томонидан қўлга олинмоқда.

Қирғиз мухолифати лидерларидан бири бўлган Тўпчибек Турғуналиев раҳбарлигидаги 42 кишидан иборат норозилар гуруҳи Бишкекка кириб келаётганида милиция томонидан қўлга олинган.

Норозиларнинг 80 кишидан иборат яна бир гуруҳи эса Бишкек яқинидаги Қизил аскар қишлоғида ҳибс қилинган.

Айни пайтда Қўчқор шаҳрида 250 норози, Таласда эса 500 норози Социал–демократлар партиясининг маҳаллий штабларида норозилик йиғинлари ўтказаётгани хабар қилинмоқда.

Қирғиз мухолифати 23 июл куни ўтказилган президентлик сайлови натижаларини тан олмаслигини билдириб, 29 июлдан мамлакат миқёсида кўп минг кишилик намойишлар ўтказилишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG