Линклар

Робия Қодир йўқолганлар тақдиридан ташвишда


Жаҳон уйғурлари конгресси раиси Робия Қодирнинг айтишича, жорий ой бошида Хитойнинг Урумчи шаҳрида рўй берган этник тартибсизликдан сўнг 10 минга яқин фуқаро дом-дараксиз йўқолган.

Япония сафари чоғида гапирган Робия Қодир Урумчидаги хунрезликларга бўлган АҚШ ёндашувидан таажубга тушганини таъкидлаб, уйғурлар ва этник ханлар ўртасида рўй берган тўқнашувлар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хитойлик уйғурларнинг қувғиндаги етакчиси Робия Қодирнинг Японияга сафар қилишига рухсат бергани учун расмий Токиони кескин танқид қилди.

Пекин Робия Қодирни Шинжон уйғур мухтор ўлкасида бўлиб ўтган тартибсизликларга алоқадорликда айбламоқда. Робия Қодир эса бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.


XS
SM
MD
LG