Линклар

logo-print

Тавилдарада яна бир жангари ўлдирилди


Тожикистон хавфсизлик кучлари мамлакат шарқида ҳукумат кучларига ҳужум қилганлик ва ноқонуний наркотиклар савдосини назорат қилганликда гумон қилинган гуруҳ етакчисини ўлдирди.

Расмийларнинг айтишича, 41 яшар Неъмат Азизов хавфсизлик кучларининг Тавилдарада олиб борган махсус амалиёти чоғида йўқ қилинган.

Неъмат Азизов беш йил давом этган фуқаролар уруши даврида мухолифат кучларининг етакчиларидан бири бўлган.

1997 йилда имзоланган тинчлик битимидан сўнг Азизов ва унинг сафдошлари ҳукумат тарафига ўтган.
XS
SM
MD
LG