Линклар

logo-print

"Бунёдкор"га яна бир бразилиялик келади


Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” жамоаси яна бир бразилиялик футболчини сотиб олиш ниятида.

Ўзбекистон Футбол ассоциациясидаги манбанинг “РИА Новости” агентлигига айтишича, Бразиялиянинг “Можи Мирима” жамоаси марказий ҳимоячиси Леомар Франсиско Родригес яқин келажакда “Бунёдкор” жамоаси билан шартнома имзолайди.

Шартнома имзолангандан сўнг 22 яшар Родригес “Бунёдкор” жамоасини тарк этаётган Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Луис Карлос Луизао ўрнини эгаллайди.

Ҳозир “Бунёдкор”да Бразилиянинг “Можи Мирима” жамоасининг икки собиқ ўйинчиси Жоао Виктор ва Эдсон Рамос тўп сурмоқда.

Бундан ташқари “Бунёдкор”да Жаҳон кубоги совриндори, 1999 йилда дунёнинг энг зўр футболчиси унвонини олган Ривалдо ҳам тўп сурмоқда. Яна бир машҳур бразиялик Луис Фелипе Сколари эса “Бунёдкор” жамоасига мураббийлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG