Линклар

logo-print

Гейтс Курдистон мухтор ўлкасига борди


Ироқ сафарини давом эттираётган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс бугун Курдистон мухтор ўлкасига борди.

Эрбил шаҳрида Роберт Гейтс Курдистон президенти Маъсуд Барзаний билан учрашди.

Ўтган ҳафта ўлкада парламент ва президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сайлов расмий натижаларига кўра, президентликка ўтказилган сайловда амалдаги президент Маъсуд Барзаний сайловчиларнинг 70 фоиз овозини қўлга киритган. Парламент сайловида биргаликда қатнашган икки етакчи сиёсий партиянинг биргаликда 57 фоиз овоз тўплагани эълон қилинди.

Айни пайтда Бағдод ва Киркўк расмийлари ўртасида ҳудуд ва нефтдан тушган даромадни тақсимлаш борасида қизғин тортишув давом этмоқда.

Сешанба куни АҚШ Мудофаа вазири Бағдод жанубидаги Таллил базасида америкалик ҳарбийлар ва кейинчалик Бағдодда Бош вазир Нурий ал-Маликий билан учрашди. Учрашувда Гейтс АҚШ ҳукумати Бағдод ва Киркўк ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этишга кўмаклашишга ҳозирлигини билдирди.

Бундан бир оз аввал АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари генерали Рэй Одиерно ҳудуд ва нефт конлари юзасидан курдлар ва араблар ўртасида сақланиб қолаётган зиддият мамлакат хавфсизлигига катта таҳдид эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG