Линклар

logo-print

Гуантанамо ўзбекларини Ирландия қабул қилади


Ирландия АҚШнинг Гуантаномодаги қамоқхонасида сақланаётган икки ўзбекистонликни қабул қиладиган бўлди, деб хабар қилди кеча Франс-пресс ахборот агентлиги.

Иккала ўзбек Ирландияга икки ой ичида етиб келиши мумкин.

Ирландия ҳукуматининг бу қарори тўғрисида Адлия вазири Дермот Аҳерн АҚШ элчиси Дэн Руни билан учрашувдан сўнг маълум қилган.

Жаноб Аҳернга кўра, ўтган ҳафтада Ирландия вакиллари Гуантанамода бўлиб, бу икки шахс ҳақида маълумот олган.

Хабарда Ирландия қабул қиладиган икки ўзбекистонликнинг исм-фамилияси келтирилмаган.

Президент Обама Европа давлатларига мурожаат қилиб, Гуантанамодаги қамоқхонадан озодликка чиқарилаётган маҳбусларни қабул қилишни сўраган эди.
XS
SM
MD
LG