Линклар

logo-print

Ироқ полицияси ва эронлик қочқинлар тўқнашуви давом этмоқда


Ироқ шимолидаги эронлик қочқинлар лагерида Ироқ полицияси ва лагер аҳли ўртасида бошланган тўқнашувлар давом этмоқда.

Диала вилояти ҳокими Абдул Носир Махвадий Эрон "Халқ мужоҳидлари" мухолиф гуруҳининг 8 аъзоси ўлдирилгани, ўнлаб қочқинлар ва Ироқ полицияси ходимлари яралангани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади.

Аввалроқ Ироқ расмийлари одамлар нобуд бўлгани тўғрисидаги хабарларни инкор этган эди.

Теҳрон билан алоқаларини бузмасликка интилаётган Бағдод Ироқдаги қочқинлар лагерида жон сақлаётган эронлик мухолифатчиларнинг Ироқни тарк этишини хоҳламоқда.

АҚШ Ироқ маъмурларини қочқинларни мамлакатдан ҳайдаб чиқармасликка чақирди.

Ироқнинг Диала вилоятидаги қочқинлар лагерида 3500 нафар атрофида эронлик қочқин бор.
XS
SM
MD
LG