Линклар

Қирғиз мухолифати норозилик юриши бошламоқчи


Бугун Қирғизистонда мухолифат етакчилари мамлакат бўйлаб норозилик юришини давом эттирмоқчи.

Мухолифатчилар штаби хабарига қараганда, мазкур акциядан кўзланган мақсад 23 июль куни ўтказилган президент сайлови натижаларидан норозилик билдириш, сайлов куни қўлга олинган мухолифат тарафдорларини озод қилишни, президент сайловини такроран ўтказишни талаб қилишдир.

Норозилар юришни Бишкекдан бошлаб Балиқчи шаҳрига бормоқчилар.

Сайлов куни мухолифатнинг 20га яқин тарафдори қўлга олинган эди.

Президентликка номзоди мухолифатдан кўрсатилган Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари фикрича, амалдаги президент Қурманбек Бакиев ғалаба қилган сайлов натижалари сохталаштирилган.

Озодликнинг Бишкекдаги мухбирининг хабар қилишича, кеча норозилик юриши бошламоқчи бўлганлардан юздан зиёди қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG