Линклар

Тўрт президент Душанбеда учрашади


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Покистонни терроризм ва экстремизмга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштиришга чақирди.

Раҳмоннинг бу баёноти Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан ўтказган учрашувидан сўнг янгради.

Тожикистон президенти покистонлик ҳамкасби билан Тожикистон, Россия, Афғонистон ва Покистон президентларининг бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашуви арафасида сўзлашувлар ўтказди.

Душанбе учрашувида давлат раҳбарлари терроризм ва наркотиклар контрабандасига қарши кураш масалаларини муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG