Линклар

Дипломатларининг Россиядан чиқиши талаб қилинмоқда


Москва Украинанинг икки дипломатидан Россия ҳудудини тарк этишини талаб қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда, Украинанинг Санкт-Петербургдаги Бош консули ҳамда Украинанинг Москвадаги элчихонаси бир дипломати Россиядан чиқиб кетиши кераклиги айтилган.

Россиянинг бу талаби Украинанинг худди шунга ўхшаш талабига жавоб сифатида баҳоланмоқда. Украина Россиянинг Киевдаги элчихонаси бир дипломати ҳамда Одессадаги Бош консулининг Украинадан чиқиб кетишини талаб қилган эди.

Москва билан Киев ўртасидаги дипломатик можаро арафасида Россия Қора денгиз флотининг Қримдаги ҳозирлиги масаласи билан боғлиқ бир неча марта можаро юз берган эди.
XS
SM
MD
LG