Линклар

Курдистон мухтор ўлкаси президенти сайланди


Ироқнинг Курдистон мухтор ўлкаси президенти сайловининг расмий натижалари эълон қилинди.

Президент лавозимига яна Масъуд Барзоний сайланди.

Бу ҳақда Сайлов комиссияси вакили хабар қилди.

- Жаноб Масъуд Барзоний 69,57 фоиз билан биринчи, жаноб Камол Муродали 25,35 фоиз билан иккинчи, жаноб Халаф Иброҳим Муҳаммад 3,49 фоиз билан учинчи ўринни эгалладилар,-деди сайлов комиссияси вакили.

Курдистонда, шунингдек парламент сайлови ҳам бўлиб ўтди ва унда ўлкадаги икки етакчи партия – Курдистон демократик партияси ва Курдистон ватанпарварлар иттифоқи биргаликда сайловчиларнинг 57 фоизи овозини қозонди.
XS
SM
MD
LG