Линклар

Қочқинлар лагерида қурбонлар бор


Ироқ ҳукумати матбуот вакили Бағдод шимолидаги эронлик қочқинлар лагерида хавфсизлик кучлари ва лагер аҳли ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида олти эронлик нобуд бўлганини маълум қилди.

Қувғиндаги Эрон "Халқ мужоҳидлари" мухолиф гуруҳи матбуот вакилининг айтишича, лагерда рўй берган тартибсизликда 7 нафар эронлик нобуд бўлган, юздан зиёд киши тан жароҳати олган.

Бағдод шимолидаги Ашраф лагери 80-йиллар бошида ташкил этилган. Унда Ироқ-Эрон урушида Саддам Ҳусайн қўшинлари сафида курашган эронлик жангарилар истиқомат қиладилар.

Эндиликда Ироқ ҳукумати эронликларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш истагида.

Айни пайтда¸ Эрон ҳукумати матбуот котиби Али ал-Даббағ хавфсизлик кучлари сешанба кунги рейд чоғида эронликларга нисбатан ортиқча куч қўлланмагани ҳамда ушбу рейд давомида Ироқ полициясининг 35 ходими тан жароҳати олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG